Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қарздорларнинг ягона маълумот базаси пайдо бўлади
14.03.2018 13:27,  
4

Ушбу йилнинг 1 сентябрига қадар Ўзбекистонда ягона қарздорлар маълумот базаси яратилади. Бугунги кунда амалдаги тизимнинг самарасизлиги ҳамда турли муассасалар орасида ўзаро ҳамкорликнинг йўқлиги туфайли, қарздорлар нафақат жавобгарликдан қочиши, балким янги қарзлар олиб, мамлакатдан чиқиб кетишлари ҳам мумкин.

Қарорда айтилишига кўра, қарзларни ундириш янги тизими Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Мажбурий ижро бюроси ҳузурида 2018 йилнинг 1 сентябрга қадар ташкил қилинади.

Унинг асосий вазифаси – Мажбурий ижро бюроси ҳамда давлат органлари, банклар ва бошқа муассасалар орасида тезкор оператив ахборот алмашинувини йўлга қўйишдир. Янги тизим қарздор шахсларни, уларнинг мол-мулкини, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқароларнинг болаларини излаш билан ҳам шуғулланади.

Шунингдек, янги тизим давлат ижроия муассасаларининг қарор, топшириқ, кўрсатма, огоҳлантириш ва билдиргиларини ва уларнинг жавобларини электрон ҳужжат кўринишида давлат органлари ва банкларга юбориш билан ҳам шуғулланади.

Янги тизим ёрдамида қарзини тўлашдан бош тортиб юрган фуқароларга нисбатан турли чеклов чоралари қўллаш имконини ҳам беради.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб барча учун очиқ бўлган қарздорлар маълумотлар базаси ишга тушади. Ушбу маълумотлар базасига киритилган фуқаролар ва юридик шахслар йирик тижорат шартномалари имзолаш, молия-кредит ва давлат хизматларининг айрим турларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Ундан ташқари, қарздорларга халқаро йўналишларда ҳаракат қилувчи самолёт, поезд ва автообусларга билет сотиш ҳам таъқиқлананди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан