Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон ИИВ: Конибодомда ўзбек ва тожик савдогарлари муштлашишмаган
14.03.2018 14:16,  
20

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тожикистонлик ва ўзбекистонлик савдогарлар ўзаро муштлашишгани ҳақида ОАВда тарқалган хабарларга раддия берди.

Аввалроқ айрим ОАВда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара очилганидан сўнг Конибодом шаҳрида икки давлат савдогарлари ўртасида муштлашув бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганди

"Гўёки ўзбекистонлик тадбиркорлар Конибодом бозорида ўз маҳсулотларини арзон нархда сотаётганидан норози бўлган тожикистонлик тадбиркорлар улар билан муштлашишганлиги айтилади",— дейилади раддияда.

Вазирликнинг билдиришича, мазкур хабарнинг ҳақиқатга нечоғли яқинлигини текшириш мақсадида Сўғд вилояти ички ишлар органлари ходимлари Конибодом шаҳри ва бошқа чегарадош ҳудудларда бўлишди. Текширувлар натижасида тарқатилган хабар ёлғонлиги ва ҳақиқатга мос келмаслиги маълум бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан