Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда нефть қазиб чиқариш ўтган йилнинг шу кунига нисбатан сезиларли камайди
14.03.2018 16:32,  
2

Жорий йил январь-февраль ойларида нефть қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9.7 фоизга камайди ва 121 минг тоннани ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотда таъкидланишича, нефть қазиб олишнинг камайгани бензин ишлаб чиқариш суратининг ўсишига таъсир қилган эмас.

Январь ва февраль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоиз кўп, яъни 205,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди.

Ўз навбатида, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш 5,1 фоиз тушиб, 163,3 минг тоннани ташкил этди. Табиий газ қазиб олийш эса 6,5 фоиз ўсиб, 9,65 млрд. кубометрга етди.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2017 йилда Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми 6,3 фоизга камайгани ва 806 минг тоннани ташкил этгани ҳақида билдирган эди.

Статистик маълумотларда нефть қазиш озайгани ортидан 2017 йилда бензин ва дизель ёнилғиси ишлаб чиқраши миқдори ҳам камайгани қайд этилган. Жумладан, бензин ишлаб чиқариш 2,5 фоиз ёки 1 миллион 100 минг тоннагача, дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш 4,5 фоиз ёки 962,9 минг тоннагача камайган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан