Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев Тожикистон президентини «Парасат» ордени билан мукофотлади
14.03.2018 17:35,  
7

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун Остонадаги қароргоҳида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Назарбоев пойтахт Остонадаги Оқўрда қароргоҳида Имомали Раҳмонни қабул қилди.

Оқўрдадаги учрашув чоғида Назарбоев Раҳмонни Қозоғистоннинг нуфузли “Парасат” ордени билан мукофотлади ва ўзининг қуйидаги изоҳини билдириб ўтди: “Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликка қўшган ҳиссангизни эътироф этган ҳолда Қозоғистонга бўлган донолик ва муҳаббат белгиси сифатида мен Сизни давлатимизнинг “Парасат” ордени билан мукофотлаш ҳақида қарорга имзо чекдим”.

Маълумот ўрнида, “Парасат” ордени Қозоғистон Президентининг 1993 йил 1 апрелдаги қарорига асосан ташкил қилинган бўлиб, бу орден билан илм-фан ва маданият, адабиёт ва санът намоёндалари тақдирланади.

Имомали Раҳмон Қозоғистонга бундан аввал 2006 ва 2008 йилларда келган. Қозоғистон раҳбари эса 2007, 2011 ва 2015 йилларда Тожикистонга ташрифни амалга оширган. Қозоғистон Тожикистон ташқи савдосидаги ҳамкорлар ичида учинчи ўринда туради. 2017 йил якунларига кўра, бу мамлакатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 776 миллион долларни ташкил этган. Бу эса 2016 йилдагига қараганда 31,5 фоизга кўп демакдир. Қозоғистондан Тожикистонга асосан, буғдой, ун, суюлтирилган газ, озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари экспорт қилинади. Тожикистондан Қозоғистонга рудалар, мева ва сабзавотлар олиб келинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан