Миллий хавфсизлик хизматининг номи ўзгартирилади

14.03.2018 | Ўзбекистон | 4865

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев и Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Унга кўра, хизмат номи Давлат хавфсизлик хизмати деб ўзгартирилади, дея хабар берди SOF.UZ манбаси. Ушбу ҳужжат яқин вақт ичида матбуотда тўлиқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлисига қилган мурожаатида мамлакатимизда Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

31 январь куни 1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимни тарк этди.

Унинг собиқ ўринбосари, генерал-лейтенант Шуҳрат Ғуломов ўтган йил ёзида Сурхондарё вилояти бошқармаси раҳбарлигидан олинган ва терговга тортилганди. Кейинроқ, 2017 йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий маҳкамаси Ғуломовни давлатга миллиардлаб зарар етказиш, қурол-яроғ контрабандаси ва пул ювишда айблаб, умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган.