Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий ижро бюроси ходимларига қаршилик кўрсатиш бўйича 121 ҳолат қайд этилди
14.03.2018 19:13,  
8

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганига бир йилдан кам вақт ўтган бўлса, ушбу давр мобайнида давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиш бўйича 121 ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастури хабар қилди.

56 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлса, 20 киши бюро ходимларига тан жароҳати етказгани учун озодликдан маҳрум этилди.

Жорий йил январь ойида бюро истеъмолчилардан 3,135 трлн сўм миқдоридаги қарздорликни ундирди. Жумладан, электр энергиясидан — 924 млрд сўм, табиий газдан — 2,166 трлн сўм, ичимлик сувидан — 45,3 млрд сўмлик қарзлар тўланди.

Репортажда қайд этилишича, бюро ходимлари баъзида жуда кескин вазиятларга дуч келмоқда. Одамлар уларга нисбатан тажовузкорона муносабатда бўлиб, ҳақоратлаш ва ҳаттоки тан жароҳати етказиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Табиий газдан 1,5 млн сўм қарзи бўлган фуқаролардан бири бюро мол-мулклари ва ходимлар саломатлигига таҳдид қилиб, инспекторлар фаолияти ҳақида репортаж тайёрлаётган «Ўзбекистон 24» операторига ҳам ташланиб қолди.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида истиқомат қилувчи фуқарога эса ана шундай хатти-ҳаракатлар содир этгани учун суд томонидан уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ва ойлик маошининг 10 фоизидан ушлаб қолиш кўринишидаги жазо чораси тайинланди. У электр энергиясидан 7,5 млн сўм қарзи бўлиб туриб уйни электр тармоғидан узиш учун келган бюро ходимини ҳақоратлаб, калтаклаган.

Худди шундай ҳолат Наманган вилояти Норин туманида ҳам содир бўлди. Эркак киши қариндошлари билан инспекторга мушт тушириб, унинг шифохонага ётишига сабаб бўлган. Қонунбузарлик учун жиноий иш қўзғатилган.

17 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида электр тармоғига ноқонуний уланган дўконни аниқлаган бюро ходими шифохонага ётқизилди. Далолатнома тузиш вақтида савдо нуқтаси эгасининг дўсти маст ҳолатда келиб инспектор билан жанжаллаши, пичоқ ёрдамида унга тан жароҳатини етказади. Жабрланувчининг ҳаёти қутқариб қолинди, зўравонга нисбатан жиноий жавобгарлик тайинланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан