Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон тўрт йўналишда автобус қатнови очади
15.03.2018 12:39,  
23

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро тўртта янги йўналишларда автобус қатновини йўлга қўяди. Бугунги кунда икки мамлакат транспорт ва чегара назорат органлари орасида олиб борилаётган музокаралар ўзининг якунловчи босқичига етиб келган.

“Биз яқин ойлар ичида Тошкент – Бишкек, Фарғона – Ўш ва Андижон – Ўш йўналишларида автобус қатновини йўлга қўйишни режалаштирганмиз. Шунингдек Тошкент – Иссиқ Кўл мавсумий йўналиши ҳам пайдо бўлиши мумкин”, — деди Ўзбекистон Автомобил транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоалим Шоваҳобов Sputnik мухбирига.

Мутахассислар фикрига кўра икки мамлакат аҳолиси орасида автобус қатновлари жуда оммабоп бўлиши кутилмоқда. Бу нафақат Ўш шаҳрининг аҳоли сони бўйича Қирғизистонда иккинчи ўринда туриши, балким у ерда ўзбеклар сонининг кўплигига ҳам боғлиқ. Икки мамлакат пойтахтларини боғловчи йўналиш ҳам оммавий бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида муносабатлар, бир неча йиллик совуқликдан кейин, ўтган йилдан бошлаб яхшилана бошлаган эди. 2017 йилда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари уюштирилди ва ушбу учрашувлар вақтида икки томондан иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган шартномалар имзоланган эди.

Қирғизистон Давлат чегараси хизмати хабарига кўра, бугунги кунда икки мамлакат назорат-ўтказув  пунктларидан кунига мўлжалланган 7 минг киши ўрнига 12 минг киши ўтмоқда.

Ўзбекистон Чегарани қўриқлаш қўмитаси хабарига кўра, чегарани кесиб ўтишни истайдиган фуқаролар сони кўплиги туфайли, паспорт назорати шахобчалари сонини 12 тадан 22 тагача оширишга мажбур бўлишган. Ўзбекистон йил охирига қадар ўзбек-қирғиз чегарасидаги барча назорат-ўтказув пунктларини кенгайтиришга қарор қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан