Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада истиқомат қилувчи аёл ўз уйида пул эвазига 220 та Ўрта осиёликни рўйхатга қўйгани аниқланди
15.03.2018 14:07,  
5

Москвада истиқомат қилувчи аёл ўз квартирасида пул эвазига икки ой ичида 220 та мигрантни рўйхатга қўйган. Бу ҳақда ИИБ Шимолий маъмурий округи матбуот хизмати.

"Ғарбий Дегунино тумани ички ишлар ҳодимлари пул эвазига хорижий фуқароларни ҳисобга қўйган аёлни қўлга олишди. 2017 йил декабрдан 2018 йил феврал ойига қадар 42 ёшли Москвада истиқомат қилувчи аёл пул эвазига ўзининг квартирасида 220 та хорижий фуқарони рўйхатга қўйган. Аёл ушбу фуқаролар шу квартирада яшамаслигини олдиндан билган", — дейилган хабарда.

Ушбу аёлга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 322.2 — моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу модда талабларига кўра 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазо чораси қўлланиши назарда тутилган.

Гумонланувчидан эҳтиёт чора сифатида мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан