Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон бўйича мулоқот: Ўзбекистон дипломатияси учун янги синов
15.03.2018 14:20,  
6

Ўзбекистон қўшни давлатда тинчликка эришиш учун муҳим саҳна бўлмоқчи. Нотинч мамлакат келажаги бўйича халқаро конференция юзасидан баёнот тарқатган Ташқи ишлар вазирлиги яна бир ташаббус «Марказий Осиё + Афғонистон» (C5+1) форматидаги янги ҳамкорлик лойиҳаси йўлга қўйилгани ҳақида хабар бермоқда.

Экспертлар назарида, бу Ўзбекистон дипломатиясининг геосиёсий майдондаги дастлабки жиддий ютуғи бўлиши мумкин, агар самара берса.

Афғон ҳукумати ва Толибон ўртасида шартсиз мулоқот бошлашга қаратилган конференцияда президентлар Шавкат Мирзиёев, Ашраф Ғани, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, 20 яқин давлатдан Бош дипломатлар иштирок этиши кутилмоқда. Мирзиёевга мактуб йўллаган АҚШ президенти Доналд Трамп бу ташаббусни мутлақо қўллашини, айни пайтда конференция иштирок этувчи делегация мақоми аниқланаётганини билдирди.

Тошкентда 26-27 март кунлари кутилаётган анжуман «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» деб номланади.

Афғонистон ва минтақа давлатлари ўртасида ташкил қилинаётган бу янги мулоқот шаклидан мақсад - нотинч мамлакатнинг минтақа иқтисоди, инфратузилмаси, шунингдек, бошқа йўналишлардаги жараёнларга интеграциясини тезлаштириш.

Февраль охирида Афғонистонда ўтган «Кобул жараёни» конференциясида Президент Ғани Толибон билан мулоқотга тайёрлиги, улар сиёсий куч сифатида тан олиниши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Аввалроқ февраль ойининг охирларида афғон ҳукумати ва толиблар ўртасида Тошкентда норасмий мулоқот ўтиши эҳтимоллиги ҳақида гапирилган эди. Бу мулоқот ўтганми ёки йўқми номаълум, аммо сўнги вазиятга кўра, афғон делегацияси Тошкентда бир неча бор музокара ўтказган.

Афғонистон бўйича конференция Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Афғонистон бўйича махсус элчи Исматилла Эргашев зиммасидаги асосий вазифа.

Мирзиёевнинг минтақа хавфсизлиги ва тараққиёти юзасидан қабул қилган стратегияси амалиёти учун қўшни Афғонистонда барқарорлик қарор топиши ўта муҳим, шунингдек, тинч Афғонистон минтақа давлатларини Ҳинд уммони, Форс кўрфази портларига олиб чиқиши кўзланган.

Россиялик эксперт Андрей Серенко таҳлилича: “Ўзбек дипломатия санъати бу жараёнда борича ўзини кўрсатиши шарт, акс ҳолда Афғонистон масаласида зиддиятда турган томонларни бир битимга келтириш жуда қийин вазифа. Бу борада Ўзбекистонни бош дипломати жуда муваффақиятли ишлаяпти, айниқса, сўнги пайтда, назаримда, у минтақадаги энг фаол дипломатга айланди. Асосий мақсад - Тошкент мулоқотини ташкил этиш учун келишувга эришиш. Дейлик, Остонадаги Сурия бўйича мулоқот муқобилига ўхшаш, аммо бу конференция мақсади ва даражаси инобатга олинса, унинг миқёси анча кенглиги аёнлашади. Ўзбек дипломатиясининг стратегик мақсадларидан бири албатта минтақани Ҳинд океани ва Эрон портларига олиб чиқиш. Чунки холис қаралса, Марказий Осиё ростдан жуғрофий бир қуршовда қолган“.

Ўзбекистон геосиёсий ташаббуслар кўрсата бошлаши ортидан минтақада Афғонистонга нисбатан ҳам яхлит бир қараш шаклланаётгани кузатилади, жумладан, хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ҳам.

«Ўзбекистон, Қозоғистон мудофаа вазирлари яқинда Афғонистонда сафарда бўлиб қайтишди. Президент Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Бундай сафарлар олдин кузатилмаган ҳам. Марказий Осиё Афғонистонга нисбатан ягона бир сиёсат шакллантириш ҳозирлигини кўрмоқда», - дейди Серенко.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан