Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 апрелдан электр энергияси нархи сезиларли равишда ошади
15.03.2018 16:37,  
52

Ўзбекистонда 2018 йил 1 апрелдан электр энергия янги нархлари тасдиқланди, бу ҳақда "Ўзбекэнерго" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, электр энергиянинг 1 кВт с нархи — 114 сўмдан 241 сўмгача бўлади. Янги тарифлар 14 март куни Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Энг кичик тарифи (114 сўм 30 тийин) бўйича баландлиги 10 қаватдан кўп бўлган уйлар ва ётоқхоналарда истиқомат қилувчи ва электр плиталардан фойдаланадиган истеъмолчилар тўлайди.

Энг баланд тариф (241 сўм 50 тийин) бўйича алоҳида ва ягона тарифлар бўйича тўлайдиган истеъмолчилар ҳамда иссиқ сув таъминоти, овқат пишириш учун электр иситиш жиҳозлардан фойдаланадиган истеъмолчилар тўлайди.

Маиший истеъмолчилар эса — 228 сўм 60 тийин тўлайдилар.

Бу тарифлар 1 кВт с энергия нархи учун қўшилган қиймат солиғини инобатга олган ҳолда ҳисобланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан