Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо битимини имзолаш шартларини муҳокама қилди
16.03.2018 18:45,  
3

Истанбулда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имтиёзли савдо битимини имзолаш шартлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Агар у имзоланса, ҳар икки давлат бир-бирига янада қулай режим тақдим этиш, хусусан, божхона божларини пасайтириш ва бошқа имтиёзларни тақдим этиш имкониятлари пайдо бўлади", — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, учрашув давомида апрел ойида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг март ойи якунида Туркия Иқтисодиёт вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан консультациялар ўтказиш учун ташриф буюриши режалаштирмоқда.

Туркия Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 2016 йилда ўзаро товар алмашиш ҳажми 29 фоизга ошиб, 1,2 миллиард долларга етган. Мамлакатда Туркиянинг 500 га яқин фирма ва компаниялари фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан