20 март куни пойтахтимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Ёшлар марафони” ўтказилади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шу муносабат билан 20 март куни соат 9:00 дан 12:00га қадар Нукус кўчаси (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари)дан “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчалар (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади.