Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахтда икки туп чинорни кесган фуқаролар 38,4 млн сўмлик зарар етказганликда айбланди
16.03.2018 19:00,  
9

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди томонидан Д. Додоматова ва Ф. Авезовга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов «Газета.uz"га.

Дастлабки тергов органи ушбу фуқароларни 2017 йил апрелида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек қўрғони 16-уйнинг олдидаги 2 туп чинор дарахтини тегишли рухсатсиз кесиб, ўсимликлар дунёсига кўп миқдорда моддий зарар етказганлик ҳамда яна 1 туп дарахтни кесишга ҳаракат қилганликда айблади. Айбловга Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2017 йил 20 декабрдаги 2 дона чинор дарахтини ноқонуний кесиш оқибатида 38.4 млн сўмлик моддий зарар етказилгани, агарда яна 1 дона чинор дарахти кесилганда, бу зарар миқдори 14.8 млн сўмга кўпайиши мумкин бўлгани ҳақидаги маълумоти асос бўлган.

Судланувчи Д. Додоматова уй бошлиғи бўлгани учун Ф. Авезов унга мурожаат қилгани, 2 та чинор ўсиб, канализация қувурини кўтариб юборгани учун рози бўлгани, эвазига олинган 500 минг сўм пул эса маҳаллада Наврўз байрамида ҳалим тайёрлаш учун ишлатилгани, ҳозирда афсусда эканликларини кўрсатишган.

Аммо ҳар иккиси 16-уй 1-йўлагининг рўпарасидаги чинор дарахтини кесмоқчи бўлганликда асоссиз айблашаётгани, ушбу дарахтни ҳеч ким кесишга ҳаракат ҳам қилмагани, ундаги из эса бир неча йил аввал кир ёйиш мақсадида дор қилиш учун темир сим боғлангани оқибатида ҳосил бўлганини айтишди.

Судланувчиларнинг важларини текшириш мақсадида суд ишни сайёр суд тартибида жойга чиқиб, атрофлича ўрганди ва ушбу дарахт кесилмагани, тергов органи томонидан бу айб тахминларга асосланган ҳолда эълон қилингани аниқланди.

Натижада қонунга зид равишда 2 та дарахтни кесишдан етказилган 38.4 млн сўмлик моддий зарар суммаси кўп миқдор бўлмаслиги сабабли ЖК 198-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят таркибини ташкил этмаслиги қайд этилди. 2018 йил 12 январь куни суд барча далилларни тўла ва холисона текшириб, судланувчиларни айбсиз деб оқлаш ҳамда реабилитация қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Шу билан бирга, суд Д. Додометова ва Ф. Авезовни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳамда етказилган моддий зарарни ундириш учун тегишли ҳужжатларни Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига юбориш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан