Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Чет элликлар халқимизнинг илмига, маданиятига қойил қолиши керак
17.03.2018 14:57,  
6

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди, деб хабар берди президент матбуот хизмати хабар берди.

Мақбара ҳовлисида ушбу мажмуани реконструкция қилиш, атрофини кенгайтириш концепцияси тақдимоти ўтказилди. Лойиҳага кўра, мақбара атрофидаги улкан ҳудудда меҳмонхоналар, уй-жойлар, мактаб, шоҳбекат, савдо ва хизмат кўрсатиш шоҳобчалари қуриш, хиёбонлар ташкил этиш режалаштирилган.

"Бу ерга келган одам ўзига маънавият олиб кетиши керак. Чет элликлар халқимизнинг илмига, маданиятига қойил қолиши керак. Шунинг учун яна ўйланглар, қурилишни режали, босқичма-босқич амалга оширинглар", — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент лойиҳани такомиллаштириш, мажмуадаги шароитларни янада яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон президенти берилган вазифалар ижроси билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташрифини бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан