Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2016 йилнинг яшаш учун энг яхши ва ёмон шаҳарлари
30.08.2016 09:33,  
32

The Economist​ нашри дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рейтингини эълон қилди деб хабар бермоқда Likeit.uz сайти. Нашр бундай рейтингни ҳар йили тузиб чиқади. Жорий йилдаги энг яхши шаҳарлар ўнлиги билан қуйида танишинг:

  1. Мелбурн, Австралия;
  2. Вена, Австрия;
  3. Ванкувер, Канада;
  4. Торонто, Канада;
  5. Калгари, Канада;
  6. Аделаида, Австралия;
  7. Перт, Австралия;
  8. Окленд, Янги Зелландия;
  9. Ҳелсинки, Финландия;
  10. Гамбург, Германия.

Рейтинг рўйхатидан 140 та шаҳар ўрин эгаллаган. Уларда яшаш шароитининг қанчалик яхши эканлиги тиббий хизмат ва унинг умумий тузилиши, таълим даражаси, маданият, инфраструктуранинг ривожланиши, тинчлик, атроф-муҳит каби 30 та фактор ёрдамида аниқланган.

Рўйхатнинг сўнгги ўнлигида эса қуйидаги шаҳарлар кўрсатилган:

131. Киев, Украина;
132. Дуоала, Камерун;
133. Ҳараре, Зимбабве;
134. Карачи, Покистон;
135. Алжир, Жазоир;
136. Порт Моресби, Папуа Янги Гвинея;
137. Дакка, Бангладеш;
138. Лагос, Нигерия;
139. Триполи, Ливия;
140. Дамашқ, Сурия.

Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург, Украинанинг Киев, Франциянинг Париж, АҚШнинг Детройт шаҳарлари эса сўнгги беш йилда яшаш шароити кескин пасайган шаҳарлар ўнлигида келтирилган. Ушбу ўнликда эса Суриянинг, Дамашқ шаҳри етакчи бўлиб турибди.

Аксинча, сўнгги беш йилликда яшаш шароити кескин яхшиланган шаҳарлар ўнлигида эса Эрон пойтахти Теҳрон биринчи ўринда кўрсатилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан