Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик қилади
17.03.2018 15:17,  
11

Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизовнинг Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан билан Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландия ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг  хабар қилишича, мазкур келишув икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, инглиз тилини мукаммал ўргатиш, ҳамкорликдаги тренингларни ўтказиш, ўзбекистонлик ҳарбийларнинг Британия қуролли кучлари томонидан ўтказиладиган турли ўқув машғулотларида кузатувчи сифатида иштирок этишида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатишни ўз ичига олади.

Шунингдек, Буюк Британия элчиси Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг Сандхерстдаги Қироллик ҳарбий академияси ва бошқа Британиядаги нуфузли ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олишида Британия томони ҳамкорлик кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Кристофер Аллен охирги йилларда икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик йўналишларида ўсиш суръатлари ортиб бораётгани таъкидланди. Меҳмонлар Афғонистонда жойлашган Буюк Британия қуролли кучларига юкларни транзит билан олиб ўтилиши масалаларида яқиндан кўмак берилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига алоҳида миннатдорчилигини изҳор этишди.

Буюк Британия вакиллари томонидан шу йилнинг январь ойида имзоланган Мудофаа вазирликлар ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорликнинг асосини ташкил этиши таъкидланди. Режада ҳарбий ҳамкорликнинг турли масалаларида тажриба алмашиш, Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг Британиядаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олиши, Ўзбекистондаги ҳарбий таълим муассасаларида машғулот жараёнларига британиялик ҳарбий мутахассисларнинг жалб этилиши, ҳарбий тиббиёт йўналишида тажриба алмашиш, шунингдек ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ва тренингларни ўтказиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан