Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кoмилов ва Лавров ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
17.03.2018 17:27,  
2

Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Кoмилов ва Сергей Лавров телефон орқали мулоқотда Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича конференцияга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

"17 март куни мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар амалиёти доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмиловнинг Россия Федереацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди", — дейилади ТИВ хабарида.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Вазирлар, хусусан, тайёргарлик жараёни, конференция мазмун-мундарижаси, Тошкент анжуманининг якуний ҳужжати лойиҳаси ва афғон муаммосини сиёсий ҳал қилиш масаласи бўйича ҳамкорликдаги келгуси саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди.

"Томонлар Афғонистон марказий ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйиш зарурлиги борасида якдил фикр билдирди", — дейилади хабарда.

Афғонистон бўйича халқаро конференция Тошкентда 26-27 март кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВнинг маълумот беришича, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ бош котиби, Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари таклиф этилган. АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам анжуманда иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан