Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия 23 нафар британиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади
17.03.2018 17:29,  
4

Москва британиялик 23 дипломатни персона нон грата деб эълон қилди. Улар бир ҳафта ичида Россияни тарк этишлари шарт. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

"17 март шанба куни Россия ТИВга Британиянинг Москвадаги элчиси Лори Бристоу чақиртирилди ва унга Британия томонининг  ҳаракатлари ҳамда Скрипалнинг заҳарланишида  айбловларига жавоб чоралари кўрилиши ҳақидаги нота топширилди", — дейилади Россия ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, Россия Санкт-Петербургда Британия бош консулхонаси очилиши ҳақидаги розилигини қайтариб олади. Шунингдек, мақоми тартибга солинмаганлиги боис Британия кенгашининг фаолияти ҳам тўхтатилади.

Вазирлик агарда Британия томони Россияга нисбатан нодўстона тарздаги ҳаракатларини давом эттирадиган бўлса, Россия томони яна бошқа жавоб чоралари қўллаши мумкинлигини билдирди.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Солсберида разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипал ва унинг қизи заҳарлангани сабабли мамлакатдан Россиянинг 23 нафар дипломати чиқариб юборилишини эълон қилганди. Солсберидаги воқеага катта эҳтимол билан Россия алоқадор.

Россиянинг Лондондаги элчиси Александр Яковенко мазкур вазиятни изоҳлар экан, россиялик дипломатлар Буюк Британияни 20 март куни тарк этишларини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан