Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон бўйича Тошкент анжуманида АҚШ томондан Томас Шеннон иштирок этади
19.03.2018 15:03,  
2462

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон 26-27 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро анжуманда иштирок этади.

"АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси расман маълум қилишича, Афғонистон бўйича халқаро конференцияда АҚШ делегациясига Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон раҳбарлик қилади. Шунингдек, Тошкент форумида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси, Элчи Ҳироши Такаҳаши бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этишини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ Бош котиби, Хитой Ташқи сиёсат муассасаси раҳбари таклиф этилган. Россия делегацияси мамлакат ТИВ раҳбари Сергей Лавров бошчилигида ташриф буюради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан