Буюк Британия Россияга қарши янги чоралар кўриш тараддудида эканини билдирди

19.03.2018 | Жаҳон | 2464

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россия ҳам 23 нафар Британия дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилганига жавобан янги чоралар кўрмоқчи экани, буни иттифоқчилари билан муҳокама этаётганини маълум қилди.

Иккала мамлакат ҳукуматларининг бир-бири дипломатларини ҳайдашига собиқ рус жосуси Сергей Скрипаль ва қизининг асабни фалажловчи модда билан захарлангани сабаб бўлган эди.

"Биз Британия ватандошлари ва бошқалар ҳаётига Россия ҳукумати Британия тупроғида таҳдид қилишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз. Дўстларимиз, иттифоқчиларимиз бизни тўла қўллаб-қувватлаётганига ишончимиз комил", − деди Мэй 17 март куни.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британия чорасига жавобан ушбу мамлакатнинг 23 нафар дипломатини чиқариб юборишини айтди. Бунинг учун дипломатларга бир ҳафта муҳлат берилди.

Британия Кенгашининг Россияда ваколатхонаси ҳам ёпиладиган бўлди.