Тошкентдаги метрода бир аёл ўзини поезд остига ташлади

20.03.2018 | Ўзбекистон | 3828

19 март куни соат 21:05 атрофида аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб, ўзини поезд остига ташлади, воқеа Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг «Беруний» бекатида содир бўлган. 30-35 ёшлардаги аёл бекатга кириб келаётган поезд остига ўзини ташлаган.

Метрополитен ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида аёл қутқариб қолинган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.