Тошкент вилоятида қоядан йиқилиб, ўлишига бир баҳия қолган қиз қутқариб қолинди

20.03.2018 | Жамият | 2735

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, 18 март куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Учбов қишлоғида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган фуқаро йўқолиб қолган.

Тезкор қидирув натижасида қутқарувчилар қизни тана қисмига кўплаб жароҳатлар етган ҳолатда тоғ қиялигидан топишган.

Аниқланишича, жабрланган фуқаро тоғён бағрида сайр қилиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли сирпаниб кетиб, тахминан 4 метр баландликдан қулаб тушган. Бунинг оқибатида фуқаро кўплаб жароҳатлар олган (ўнг оёғида очиқ синиш, ўнг қўли ва чап оёғида синиш ҳолатлари, шунингдек, бош қисмида ҳам жароҳат кузатилган).

Қутқарувчилар жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиб, уни тез ёрдам ходимларига топширишган.

Ҳозирги вақтда жабрланувчининг аҳволи – ўрта даражада.