Самарқанд вилоятини ободонлаштириш жамғармаси ташкил этилади - Президент қарори

20.03.2018 | Ўзбекистон | 2492

Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди вилоят матбуот-хизмати.

Ташкил этилган жамғарманинг шакллантириш манбалари сифатида Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган тижорат ташкилотларининг ажратмалари давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган грантлар ва бошқа қонунчиликда тақиқланмаган манбалар кўрсатилган.

Жамғарма маблағлари шу жумладан: Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш мақсадларида ишлатилади.