Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон ҳукумати аёллар учун либослар йўриқномаси ишлаб чиқди
21.03.2018 01:23,  
148

Тожикистонда аёлларига қанадай кийиниш кералигини ҳақида тавсиянома чоп этилди. Тожик тилида нашрдан чиққан тавсиянома-китоб 368 варақдан иборат бўлиб, унинг умумий тиражи 300 дона, нархи 12,5 доллар.

Етти ёшдан 70 ёшгача бўлган аёллар учун мўлжалланган китобда, байрам ва иш кунлари кийиладиган кийимлар, давлат ишида ишлайдиган аёллар учун либослар, тўйхоналарда ва миллий байрамларда кийиладиган либослар эскизлари ва намуналари фотосуратлари бор.

Шунингдек, йўриқномада кийиш маслаҳат берилмайдиган  либослар ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Бундай кийимларга: қора рангли рўмоллар, қора рангли ҳижоб ва бошқалар киритилган.

“Калта юбка, топиклар, очиқ декольтели европача либослар ҳам маъқуллуанмайди. Жамоат жойларида калиш, шиппак ва уй кийимларида бўлиш, ёпишиб турувчи тор кийимлар кийиш, синтетик матолардан тикилган кийимлар кийиш ҳам маслаҳат берилмайди”, — дейилган йўриқномада.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳукумати бундан олдин ҳам аёллар қандай либослар кияётганини назорат остига олиш кераклигини, республикада миллий кийимлар кийишни қўллаб-қувватлаш кераклиги бор неча бор таъкидланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан