Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида қайси мамлакатлар вакиллари иштирок этишини маълум қилди
21.03.2018 01:27,  
8

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги расмий саҳифаси орқали Тошкентда Афғонистон масаласида ўтказилиши режалаштирилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги конференцияда иштирок этадиган чет эл вакиллари ҳақида охирги маълумотларни келтирди.

"Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги конференция халқаро доирада катта қизиқиш уйғотди. Чунки бу конференция нафақат минтақамиз, балки бошқа ҳудудларга ҳам таъсир ўтказаётган Афғонистон масаласига бағишланган.

Ушбу халқаро анжуман 26–27 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Унда 20 дан ортиқ давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этади.

Жумладан, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини Тошкентга келади.

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Жавод Зариф, Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Осиф ҳам конференцияда қатнашишини тасдиқлаган.

Шунингдек, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Япония, Туркия, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар делегациялари қатнашиши режалаштирилган.

Тошкент конференциясига дунё оммавий ахборот воситалари ҳам катта эътибор қаратмоқда. Мамлакатимизда аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари BBC, DPA, Deutsche Welle, Times, The New York Times, NHK, «Жэньминь жибао» каби нуфузли хорижий ОАВлар конференцияни ёритиш истагини билдирган". - деб ёзади Комил Алламжонов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан