Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бунақаси бўлмаган: Ўзбекистон раҳбари Шарқона Янги йилни иккита вилоятда қарши олди
21.03.2018 17:41,  
9

Бу йил Ўзбекистон Наврўзни беш кун давомида нишонлайди. Байрам олдидан республиканинг барча ҳудудларида умумхалқ ҳашари ўтказилиб, унда 20 миллионга яқин фуқаролари иштирок этдилар. Икки кун ичида ҳашар иштирокчилари 22 миллион дарахт кўчатлари, 14 миллион гул кўчатларини экдилар ва 45 минг гектардан зиёд ҳудудни, 8 минг қабристонни ободонлаштирдилар, 27 минг километр ариқлар мана шу ҳашар ёрдамида тозаланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куннинг биринчи ярмида Наврўз айёмини Тошкент шаҳрида — "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар марказида дипломатик корпус вакиллари, хорижий дўстлар ва ҳамкорлар билан қарши олди.

Атрофи ва ҳудуди баҳор либоси — лола гулларга кўмилган "Ўзэкспомарказ"да хорижий меҳмонларга ва барча иштирокчиларга режиссёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган концерт дастури тақдим этилди.

Давлат раҳбари тадбир иштирокчилари билан қўл бериб кўришиб, сўнгра, ўз президентини табриклашга келган олийгоҳлар талабалари даврасида ҳам бўлди.

"Табриклаймиз" ҳайқириқлари остида "Ўзэкспомарказ"ни тарк этган давлат раҳбари қадимий Самарқанд томон йўл олди.

Мирзиёев Самарқандда вилоят жамоатчилиги, нуронийлар, фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашиб, барчани байрам билан яна бир бор табриклади.

Президент матбуот хизмати мулоқот чоғида Ўзбекистондаги ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди, дея маълум қилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари шунингдек, шаҳардаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари пойига гул қўйган.

Самарқанддаги байрам шодиёналарида тожикистонлик меҳмонлар ҳам қатнашишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан