Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Хитойга 2 млн долларлик текстил маҳсулотлари етказиб беради
21.03.2018 17:45,  
12

Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги UzTrade компанияси Хитойга 2 млн долларликдан ортиқ текстил маҳсулотлари ва ярим фабрикатлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади.

Шартномалар Хитойда бўлиб ўтган Yarn Expo — 2018 халқаро кўргазмаси доирасида тузилди.

"Тадбир доирасида UzTrade вакиллари Хитойнинг текстил саноати бўйича етакчи компаниялари — Xiamen Itg Tidak Bonded Logistics, Tianjin Textile Industrial Supply and Sale ва China Chengtong International билан Хитой бозорига Ўзбекистон тестил маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтириш борасида музокаралар олиб борди", — деб маълум қилди вазирлик.

Бундан ташқари, томонлар Шанхайда ўзбек-хитой қўшма савдо уйини очиш масаласини муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой 2020 йилгача икки томонлама савдо ҳажмини 10 миллиард долларгача етказишни режалаштирган. 2016 йил якунларига кўра мамлакатлар ўртасидаги товар алмашиш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан