Исроил Мудофаа вазирлиги 2007 йилнинг сентябрида Сурияда ядровий реактор дея тахмин қилинган объектни йўқ қилганини тан олди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.
Вазирликнинг билдиришича, Дайр аз-Зордаги авиаҳужумда “Исроил ва бутун минтақа учун етилиб келаётган хафв” йўқ қилинган.
Ушбу ҳужум ортида Исроил тургани анчадан бери айтиб келинар эди, бироқ бу расман тасдиғини топмаганди. Ушбу эътироф Исроил армияси 10 йил муқаддам амалга оширган операциялар муҳокамасига қўйилган тақиқ олиб ташланганидан кейин янгради.
Сурия томони йўқ қилинган объект ядровий реактор бўлганини рад этган.