Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Дамас"лар ўрнига "Пежо"лар йўловчи ташийди
22.03.2018 12:50,  
19

Ўзбекистон-Франция қўшма корхонаси йил охирига қадар Peugeot Boxer ва Peugeot Expert моделларини ишлаб чиқаришни бошлайди.

Режага кўра, Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive қўшма корхонасида ишлаб чиқариш 2018 йилнинг декабрь ойидан бошланади.  Boxer модели 10-12та модификацияда йилига 3000 та автомобил ишлаб чиқарилади.  Expert  эса — 7 та модификацияда йилига 13 мингта ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигининг бошлиқ ўринбосари Шоолим Шовахобов айтишига қараганда, бугунги кунда Ўзбекистонда 35 мингга яқин “Дамас” автомобиллари йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

“Ҳақиқатдан ҳам, “Дамас”лар  Тошкентда йўқ бўлсада, шаҳар яқинидаги йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Йил охирида Жиззахда 11 ва 17 ўринли микроавтобуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади  ва ушбу техника секин-аста “Дамас”ларни алмаштиради”, — деди Шовахобов.

Шовахобов айтишига қараганда, йўловчи ташувчилар янги микроавтобусларни кутмоқда. Агентликнинг ҳам уларни сотиб олиш бўйича режалари бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан