Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марк Цукерберг инсоният тарихидаги энг катта жарималардан бирини тўлаши мумкин
22.03.2018 21:10,  
5

АҚШ Федерал савдо комиссияси ва Европа парламенти  Facebook’ни тергов қилишни бошлади. Бунга сабаб ушбу ижтимоий тармоқ раҳбарияти қанчадан-қанча одамларнинг шахсий маълумотларидан нотўғри фойдаланиб келган. Британиянинг Daily Mail нашри шу ҳақида хабар берди. 

Кембриж таҳлил маркази хабарига кўра,  Facebook’нинг 50 миллион фойдаланувчиси шахсий маълумотларидан 2016 йилнинг 6 ноябрида АҚШ президентлигига бўлиб ўтган сайлов ва Европа бирлиги референдумида руҳсатсиз фойдаланилган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, АҚШ савдо комиссияси олиб борган суриштирув ишларида ҳақиқатдан ҳам қоидалар бузилган.

Агарда суриштирув жараёнида яна бошқа айблар топилса, тармоқ асосчиси Марк Цукерберг камида 40 миллиард доллар жаримага тортилиши мумкин.

Маълумот учун, Марк Цукерберг “Forbes” журнали тузадиган миллиардерлар рўйхатига илк бор 2008 йилда кирган эди, ўшандан бери унинг бойлиги 37 бараварга ортди. Айни пайтда Цукербергнинг бойлиги 55,5 миллиард долларни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан