Совуқ душ қабул қилишнинг фойдали хусусиятлари

23.03.2018 | Блог | 3376

Совуқ душнинг афзалликлари жуда кўп. У соғлиқ учун фойдали бўлиб, бизнинг аҳволимизни яхшилашга ёрдам берувчи руҳий бардамлик бахш этади.

Ирода кучини мустаҳкамлайди

Совуқ душ — ирода кучини ривожлантириш учун ажойиб машқ ҳисобланади, унингсиз эса ҳаётда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Айнан унинг ёрдамида чекишни ташлаш, ўз ҳиссиётларини назорат қилиш, тўғри овқатланиш, эрта ухлашга ётиш, кўп пул топиш, марҳаматлироқ бўлиш мумкин.

Ирода кучи мушакларга ўхшайди: кучлироқ бўлиши учун уларни чиниқтириш керак.

Чидамни оширади

Ноқулайликка чидай олиш керак. Майда нарсалардан бошлаб сиз ўзингизни жисмоний нохуш туйғуларга эътибор бермасликка ўргатасиз. Кейинчалик эса бу қобилиятни ҳаётнинг бошқа соҳаларига ҳам татбиқ қилишингиз мумкин.

Бу совуқ душ билан қандай боғланган? Жуда оддий: совуқ душ ноқулайликка чидаш қобилиятини оширади, бу эса ўз навбатида стрессни камайтиради.

Ўзгаришларни қабул қилишга ва миннатдор бўлишга ёрдам беради

Совуқ душ ёрдамида ирода кучини мустаҳкамлаш билан биргаликда сиз чидамлиликни оширасиз. Чидамли бўлиш оқибатида эса сиз ҳаётда албатта юз берадиган ўзгаришларни қабул қилишни ўрганасиз. Бу тўғридан-тўғри миннатдорлик билан боғланган.