Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган иншолар танлови ғолиблари маълум бўлди
23.03.2018 18:49,  
244

Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган иншолар танлови ғолиблари маълум бўлди. Бу ҳақда Ислом Каримов номидаги Фонднинг Васийлик Кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

Унинг ёзишича, иншолар қуйидаги мезонлар асосида текширилди: фикрларнинг равон ва тўғри кетма-кетликда баён этилганлиги, мавзунинг тўлиқ очилганлиги, мавзуга оид фактлар ва мисолларнинг ўринли келтирилганлиги, келтирилган фактлар, мисолларга берилган шахсий фикр-мулоҳазаларнинг ўринлилиги, бошқа иншоларга ўхшамаслиги ва алоҳида ажралиб туриш даражаси, бадиий ёндашувнинг мавжудлиги ва ҳоказо.

Танловга тақдим этилган иншолар ўз соҳасида катта тажрибага эга атоқли тарихчи, сиёсатшунос, ва филолог олимлардан ташкил топган махсус комиссия томонидан таҳлил этилиб баҳоланди.

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида 22 январдан 22 февралга қадар ўтказилган иншолар танловида Ўзбекистондаги 74та олий ўқув юртининг 485 нафар талабаси иштирок этди.

"Жорий йилнинг январь ойида эълон қилинган мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш, ёш авлоднинг республикамиз янги тарихи хусусидаги ҳамда мамлакатимиз давлат мустақиллигини қарор топтириш, халқаро барқарорликни таъминлаш ва Ватанимизнинг тарихий-маданий меросини қайта тиклашда Ислом Каримовнинг тарихий хизматлари борасидаги билимларини ошириш мақсадида ташкил этилди", — деб ёзади у.

Танловда 1-ўринни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг V-босқич талабаси Акромов Отабек қўлга киритди. У 7 млн сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки совриндори бўлди.

2-ўринни Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг V-босқич талабаси Шорустамова Малика эгаллаб, 6 млн сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети соҳиби бўлди.

3-ўрин Тошкент давлат юридик университетининг IV-босқич талабаси Тошканов Нурбекка берилиб, у 5 млн сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони эгасига айланди.

Ижодий ишлари юқори балл тўплаган яна 7 нафар иштирокчига рағбатлантирувчи совғалар, яъни Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари тақдим этилади.

Ғолибларни тақдирлаш тантанали маросими 3 апрель куни Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтади.

Ислом Каримов номидаги Фонд 2016 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляева ва Татьяна Каримова томонидан Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси ва Биринчи Президентининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида таъсис этилган. Таълим соҳасида грант дастурларини амалга ошириш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишлардан биридир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан