Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгича жаҳон уруши. Хитой ва АҚШ ўртасида савдо жанги бошланмоқда
23.03.2018 19:01,  
9

Пекин АҚШнинг Хитойдан келаётган товарларга баъзи чекловлар киритиш ҳақидаги қарори туфайли Хитой манфаатларига етказилган зарарни минималлаштириш учун баъзи Америка товарларига жавоб божини киритиш мумкин.

Ҳозирча эса, Хитой ҳукумати Вашингтонни савдо бўйича низони музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирмоқда.

ХХР савдо вазирлиги жума куни хабар қилишича, мамлакат раҳбарияти Америкадан келтириладиган чўчқа гўштига 25 фоизли бож, шунингдек, АҚШдан келтириладиган мевалар, вино ва пўлат қувурларга 15%ли бож киритишни режалаштирмоқда. Йиғинди суммада бу Хитой бюджетига 3 миллиард доллар атрофида маблағ олиб келиши керак, деб хабар бермоқда "Немис тўлқини ".

Пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига баъзи бож ва чекловлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Божларга тааллуқли бўлган товарлар рўйхатини икки ҳафта ичида тайёрлашади. Президент Қўшма Штатларга Хитой инвестицияларини чеклаш тўғрисида чоралар ишлаб чиқишга ҳам топшириқ берди. Американинг янги божларидан Хитойга етадиган зарар 50 миллион доллар атрофидаги суммани ташкил қилади, деб баён қилишди Оқ уйдагилар.

9 март куни Трамп пўлат ва алюминийга импорт божларини тасдиқлади. Бунга жавобан Европа Иттифоқи жавоб чоралари кўришга ваъда берди, лекин АҚШ Брюссель ва бир қатор давлатларни янги божларнинг таъсири остидан вақтинча чиқариб қўйди.

Трампнинг қарори савдо урушига сабаб бўлиш эҳтимоли сабабли Европа Иттифоқи, Канада, Хитой ва ҳатто АҚШнинг ўзида қаттиқ танқидларга сабаб бўлмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан