Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон президенти душанба куни Тошкентга келади
23.03.2018 22:19,  
6

Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани душанба куни Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2018 йил 26 март куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади", — дейилади хабарда.

Икки давлат раҳбарлари 27 март куни "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани музокара ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бўйича Тошкент анжумани 26-27 март кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 12 март санасига қадар ўзларининг дипломатик каналлари орқали форумда иштирок этишларини Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркия ТИВ раҳбарлари, Европа Иттифоқининг хорижий масалалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Афғонистондаги БМТ махсус вакили тасдиқлаганлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан