Мажбурий ижро бюросига тегишли тамғалар ўғирлаб кетилди

24.03.2018 | Ўзбекистон | 3033

2018 йил 14 март куни Пискент туман ИИБга Пискент шаҳрида яшовчи, Пискент тумани Мажбурий ижро бюросида инспектор лавозимида ишлаб келган 1972 йилда туғилган У.Юлдашев(исм-шарифлари ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2018 йил 14 март куни соат 11.00 ларда, номаълум шахс, қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб Пискент шаҳри, Майлабод маҳалласи, А.Темур кўчасида жойлашган “Почта биноси” олдидан баҳоси 500.000 сўм бўлган бир дона “Урал” русумли велосипеди ва велосипед юкхонасида бўлган бир дона “Реrо” русумли тўловларни амалга ошириш аппарати ва 92 дона МИБга тегишли тамғаларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган, деб ёзмоқда Uznews нашри.

Пискент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2018 йил 14 март куни номаълум шахсга нисбатан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми(ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Оҳангарон шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Х.Эркинов содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида “Реrо” русумли тўловларни амалга ошириш аппарати ва МИБга тегишли тамғалар олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов аракатлари давом эттирилиб, Х.Эркиновни бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.