Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент узоқ йиллардан бери аҳолини қийнаб келган муаммони бартараф қилиш бўйича топшириқ берди
24.03.2018 14:11,  
13

Ўзбекистон Президентининг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда президент узоқ йиллардан бери аҳолини қийнаб келган муаммони бартараф қилиш бўйича ҳам топшириқ берди. Республикада кейинги 20 йил давомида кредит буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ва кредит бериш борасида шаффоф ва тушунарли тизим яратилмаганди.

Президент қарорида банклар 1 июлдан кредит (микроқарз) бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асосли рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шароитларни яратиши белгилаб қўйилди.

Ҳужжатга кўра, кредит ташкилотларига микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ундириш ва неустойка (штраф, пеня), жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланди.

Бундан ташқари, уларга кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобрақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка ундиришлари ман этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан