Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Толибон» ҳаракатининг Тошкент анжуманида иштирок этмаслиги аниқ бўлди
26.03.2018 13:55,  
8

Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманида "Толибон" ҳаракати вакиллари иштирок этмайди.

Бу ҳақда душанба куни симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда матбуот хизмати раҳбари Шерзод Қудратхўжаев хабар қилди.

"Толибон" делегацияси бугун ва эртага конференцияда иштирок этмайди, буни расман маълум қиламан", — деди Қудратхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, 23 март ҳолатига кўра, анжуманда иштирок этиш таклифини қуйидагилар тасдиқлаганлар: БМТнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Тадамичи Ямамото, БМТ Бош котибининг махсус вакили — МОПДММ раҳбари Наталья Герман, Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия, Туркия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ТИВ раҳбарлари, Ҳиндистон Ташқи ишлар масалалари давлат вазири, АҚШ, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркманистон ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари ўринбосарлари, Буюк Британия, Германия. Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича бўйича махсус вакиллари, Япония ТИВ махсус маслаҳатчиси, Қатар ТИВнинг махсус элчиси. Шунингдек, НАТО, ОДКБ, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларидан олий мартабали делегациялари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан