Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўғирланган пулни ўғирлаган милиция ходими қўлга олинди
26.03.2018 14:12,  
3

Қирғизистоннинг Чуй вилоятига қарашли Жайил ва Аламудин тумани криминал милицияси ходимларига қарши бош прокуратура жиноят иши очди.

Хабарда айтилишича, 18 февраль куни улар катта миқдорда пул ўғирлаган одамни қўлга олиб, уни пулни қаерга яширганини кўрсатишга мажбур қилишган. Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб келгунига қадар, криминал милиция ходимлари топилган пуллар орасидан 39 минг доллар миқдоридаги пулни ўғирлаб қўйган.

Аввалроқ худди мана шундай айблов билан Ўш шаҳар милицияси ходимларига нисбатан ҳам жиноят иши очилган эди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, жорий йил 16 январда Ўш милицияси ходимлари жиноят иши доирасида Қорағулжа туманидаги хонадонлардан бирини тинтув қилган. Тинтув жараёнида протоколга 1 миллион 740 минг сўм (тақрибан 25 минг 600 доллар) миқдоридаги пул топилгани киритилмаган. Кейинроқ пулни милиция ходимлари яширгани аниқ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан