Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тарих такрорлардан иборат. Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган iPhone​ сабаб икки фуқаро вафот этди
26.03.2018 16:16,  
8

Наманган вилоятининг Поп туманида 25 март куни соат 22.00ларда Ойбек МФЙ Бобур кўчаси 14-уйда яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Раҳматов уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган “I Phone” мобиль телефонини олиш мақсадида қўшниси, шу кўча 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақириб, Б.Раҳматов арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган, шунда Э.Ниязов, Б.Раҳматовни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб у ҳам ҳушини йўқотган, шундан сўнг Б.Раҳматовнинг бирга яшовчи отаси, 1956 йилда туғилган Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Э.Ниязов, Б.Раҳматов, Ҳ.Раҳматовлар ЎзР ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Ниязов ва Б.Раҳматовлар захарланиб воқеа жойида ҳалок бўлганлари аниқланиб, Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 13 июль куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаронинг ҳожатхонасида оғир газдан заҳарланиш оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Бунга сабаб ҳожатхонага тушиб кетган Samsung Galaxy J7​ уяли телефонини олмоқчи бўлишганлиги.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан