Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси одатларимиз бахтни тўлиқ ҳис этишга халақит беради?
27.03.2018 15:17,  
74

Шундай одатларимиз ҳам борки, улар асабийлик, серзардалик ва жанжалларни келтириб чиқаради. Натижада сиқилиш, яхши ухлай олмаслик келиб чиқади ва биз ўзимизни бахтсиз ҳис эта бошлаймиз. Бизга бир марта берилган ҳаётдан тўлиқ баҳра олиб яшашимизга қайси одатларимиз халақит беради?

Ҳаётдан ва тақдирдан нолишни тўхтатинг

Нега одамларга бирор ҳодиса ёки вазиятдан шикоят қилганингизда ўзингизни енгил ҳис қиласиз? Сизга бошқаларнинг раҳми келса, бундан аҳволингиз енгиллашадими? Аксинча, одамларнинг раҳмини келтириш бу ўз-ўзингизни камситиш эмасми?

Дейлик, ишхонада бошлиғингиздан яхшигина дакки эшитдингиз…Бунинг нимаси қўрқинчли? Балки ҳақиқатан ҳам ишга чин дилдан киришмагандирсиз… Топшириқни бажариш давомида сизни ижтимоий тармоқлар, телефон ёки ҳамхонангиз билан қаҳва устидаги суҳбат чалғитгандир… Булар иш сифатига салбий таъсир қилиб, унда камчиликларга йўл қўйгандирсиз.

Агар бундай ҳолатлар мунтазам равишда содир бўлса ва ишингиз сиз учун зерикарли бўлса, унда фаолият турингизни бошқа соҳага алмаштиринг. Ўз вақтингизни ҳам, бошлиғингиз вақтини ҳам беҳудага сарфламанг.

Бошқаларни танқид қилишни бас қилинг!

Танқидни бошқаларга нисбатан эмас, ўзингизга қўллаб кўринг. Бошқаларни танқид қилиш бу бемаънилик, у салбий ҳиссиётларни келтириб чиқаради ва муносабатларга раҳна солади.

Бошқаларда яхши таассурот қолдириш учун ҳаракат қилишни тўхтатинг

Сизни яхши кўришлари, қадрлаб, ҳурмат қилишларини хоҳлайсизми? Унда юзингиздаги ниқобни олиб ташланг, асл қиёфангизни намоён қилинг. Ўзингизни ва ўз ўрнингизни топсангизгина, дўстлар, севимли инсон ва яхши ишга ҳам эга бўласиз. Кимларгадир ўхшашга ҳаракат қилишдан, бошқалар кўз олдида ва қолаверса, ўз-ўзингизга муғомбирлик қилишдан халос бўласиз. Ўзингизни қандай бўлсангиз шундайлигингизча яхши кўришга ҳаракат қилинг, шунда атрофингиздаги одамлар ҳам сизга мафтун бўлади.

Ўз имкониятларингизга тўғри баҳо бериб, уларни ривожлантириб боринг. Кимнидир кийиниш услубини ўзингизга қўлламасдан, ўзига хос ва сиз учун қулай бўлган услубни яратинг!

Баҳоналар топиш одатини ташланг

Ҳисобот тайёрлашингиз, уйни таъмирлаш ёки ўртоғингизникига ҳашарга боришингиз керакми? Лекин қайсидир сабабларга кўра, уларни бажаришни истамаяпсизми? Уларни бажармаслик учун турли баҳоналарни ўйлаб топдингиз, шундайми? Лекин яна бир кун ўтиб, яна ўша бажаришингиз керак бўлган ишлар сизни қийнай бошлайди, кайфиятингиз тушади. Яхшиси эртами-кечми барибир бажаришингиз керак бўлган ишни орқага сурмасдан, ўз вақтида бажаринг. Бу билан сиз ортиқча бош оғриқдан қутуласиз. Бажарилган ишдан мамнун бўлиб, кайфиятингиз ҳам кўтарилади.

Ички овозингизга қулоқ тутинг

Кўпчиликнинг ҳаёт тарзи ўзи истагандек эмас, балки ундан ён-атрофдагилар, ота-онаси, эри ёки турмуш ўртоғи кутгандек кечади. Агар сиз уларнинг баъзи фикрларига қўшилмасангиз, ўзингиз тўғри деб ҳисоблаган тарзда ҳаёт кечиришга ҳақлисиз.

Инкор этувчи қўшимчадан фойдаланмасликка интилинг

«Қилолмайман», «хоҳламайман», «билмайман» ёки «қўлимдан келмайди» каби сўзларни унутинг. Уриниб кўринг, ўрганинг, ҳаракат қилинг ва интилинг!

Мазкур тавсияларни эслаб қолишга ҳаракат қилинг! Уларга амал қила бошласангиз, елкангиздаги оғир юкдан қутулгандек бўласиз!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан