Қашқадарёда аёл эрини бўғиб ўлдирди

28.03.2018 | Жамият | 3236

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 22 ёшли аёл турмуш ўртоғининг қотилига айланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

26 март куни тунги соат тахминан 3 ларда Оққудуқ қишлоғида яшовчи М.Омонова уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи 24 ёшли А.Эркиновни сочиқ билан бўғиб ўлдирган.

М.Омонова қўлга олинган.