Тошкентда Қуръони Каримни сотиб олиш учун катта навбат юзага келди

28.03.2018 | Ўзбекистон | 3039

Бугун, 28 мартдан бошлаб «Ҳилол нашр» нашриётида чоп этилган Қуръони Карим сотувга чиқарилди. Тошкент шаҳрида уни харид қилиш учун катта навбат юзага келди. Бу ҳақда Azon.uz'нинг Facebook'даги саҳифасида фотохабар қолдирилди.

Нашр хабар беришича, Қуръони Каримни 50 минг ададда чоп этиш режалаштирилган. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10 минг дона чоп этилди. Кўплаб китобхонларнинг илтимосига биноан ҳар бир харидорга бир донадан сотилади.

Маълум қилинишича, Қуръони Каримни сотиш учун тавсия қилинган нарх 31 минг сўм этиб белгиланган.