28 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрдилар. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилади.
Ўзбекистон Ҳукумати номидан элчи Владимир Тюрденовга Россиянинг Кемерово шаҳридаги кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган ёнғин муносабати билан самимий таъзия билдирилди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.