Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2017 йилда Ўзбекистон давлат чегараларидан неча нафар инсон ўтганлиги маълум қилинди
30.03.2018 11:06,  
40

2017 йил мобайнида Ўзбекистон давлат чегараларидаги ўтказиш пунктлари орқали жами 22 миллиондан ортиқ киши ўтган бўлиб, уларнинг қарийб 7 миллион нафарга яқини чет эл фуқароларидир. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари — Бош штаб бошлиғи генерал-майор Носирбек Усмонбеков журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, ўтган йил давомида давлат чегараларида 920 мингдан ортиқ транспорт воситаси кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 400 мингдан зиёди чет эл транспорт воситаларидир.

«2017 йил ҳисобида давлат чегараси ҳудудида 4940 нафар чегара бузғунчиси ушланди, — дейди Носирбек Усмонбеков. — Шунингдек, 32 миллиард сўмлик ноқонуний олиб ўтилаётган моддий воситалар, 1,88 миллион АҚШ доллари ва бошқа давлатлар валюталари, 48 кг 971 грамм миқдорида гиёҳванд моддалар ва 285 дона қурол ушлаб қолинган».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан