Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жамғариб бориладиган пенсия тизимига доир янги қарор қабул қилинди
30.03.2018 16:04,  
16

Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия Вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

Ушбу қарорга кўра:

— 2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари олиш учун фақат Давлат хизматлари марказига ёки Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат этишлари мумкин бўлади;

— иш берувчиларнинг, шунингдек, меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажбурийдир. Бунда, фуқарони ҳисобга қўйиш учун иш берувчи мурожаат қилади;

— юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари ва бошқа фуқаролар ЖБПТда ихтиёрий тартибда иштирок этишади;

— фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бепул амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан