Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳисоб рақамидаги валютани нақд олиш ҳақидаги қонун кучга кирди
1.04.2018 12:49,  
7

Ўзбекистон аҳолиси 1 апрелдан бошлаб банк карталарининг валюта ҳисоб рақамларида бўлган валюта маблағларини нақд кўринишда олишга рухсат берилди. Бир кунда ечиб олиш мумкин бўлган валюта миқдори тижорат банклари томонидан белгиланади.

Валютани нақд кўринишда олиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан март ойида имзоланган эди.

Шунингдек, 1 июлга қадар Ўзбекистон ҳудудида барча тўлов терминаллари нафақат мультивалюта тартибида ишлай бошлайди. Яъни улар нафақат Узкард тизимидаги балким хорижий банклар томонидан чиқарилган банк карталарини ҳам қабул қила бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш таъқиқланган. Ўтган йилнинг 5 сентябридан бошлаб валютани эркин айрбошлан бошланган эди, лекин сотиб олинган хорижий валюта фуқароларга нақд кўринишда эмас банк карталари ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилаётган эди. Ушбу валютадан фуқаролар хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан