Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ишлатилган iPhone’ни қандай фарқлаш мумкин?
1.04.2018 12:52,  
74

«Малика» савдо мажмуасига ёки арзон ва бренд телефон олиш учун «Янгиобод» бозорига кириб борар экансиз, у ердаги хилма-хил телефонлар, мобиль технологиялар олами ва, албатта, ўз ишининг устаси бўлган баъзи сотувчилар бир зумда «бошингизни айлантириб», янги қутида сизга аллақачон фойдаланилган мобиль алоқа воситасини тутқазиб қўйишганини сезмай қоласиз. Қуйидаги янги айфон олиш режаси ҳамда товламачилардан эҳтиёт бўлиш истагидаги ўқувчиларга айфон қурилмаларининг янги ва эскисини фарқлашни ўргатамиз.

Биринчидан, ҳеч қачон арзон нархли айфон сизнинг диққатингизни тортмасин. Арзон беиллат бўлмас, деб тўғри айтишган. Унутманг, ҳеч бир соғлом фикрлайдиган киши яхши ишлайдиган айфонни ярим пулига сотишга ҳаракат қилмайди. Тўғри, баъзида шошилинч пул керак бўлгани учун кимдир қурилмасини сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бироқ, шунда ҳам, нарх-навонинг бу даражада арзон бўлиши шубҳали.

Агар сиз кимнингдир 2 ой ишлатган, кам-кўстсиз ишлайдиган айфонини ярим баҳосига сотиши ҳақидаги эълонни кўриб қолсангиз, яхшиси унга бўлган қизиқишингизни тўхтатинг. Бундай қарорнинг охири пулни йўқотиш, йиғи ва пушаймонлик билан якун топади. Мобиль қурилма усталарининг маълум қилишларича, бу йўл билан харидорларни алдаш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда.

Ишлатилган бўлса ҳам, айфон сотиб олиш бўйича тавсияларни эса материалнинг қуйироғида берамиз. Ҳозир эса телефон аппаратининг эски ёки янгилигини фарқлаш тўғрисидаги тавсияларни берамиз.

apple-iphone-381219_640-1

  1. Алданиб қолмаслик учун қурилмани олинг ва унинг қутисидаги IMEI, яъни серия рақамини қурилма (Созламалар -> Асосий -> Қурилма тўғрисида)га кириб, иккала рақамни солиштириб кўринг. Улар бир хил бўлиши керак.
  2. Шунингдек, унинг ўғирланганлик ёки «орқаси тозалиги»га алоҳида эътибор беринг. iOS 7 операцион тизими айнан мана шу ажойиб жиҳати билан тақдим этилган эди. Харид қилишдан аввал Apple’нинг Activation Lock status(қурилмани қулфлаб қўйиш ҳолати) хизматига кириб, у ерга қурилма серия рақамини киритиб, текшириб кўринг. Агар, сизни алдамоқчи одам қурилманинг ўғирланганидан бохабар бўлса, табиийки сизни қарорингиздан типирчилаб қолади.

IMEI-iPhone

Агар сиз у ерда «Find my iPhone» (Менинг айфонимни топ) деган ҳолатни кўрсангиз, демак қурилма ўғирланган ёки эгасига қайтарилмаган.

  1. Кафолат муддатини кўринг. Бунинг учун ушбу веб-сайтга кириб, айфон қурилмасининг серия рақамини киритинг. Ушбу рақам сизга мобиль алоқа воситаси қачонгача кафолатга эга эканлигини айтади. Агар муддат ўтиб кетган бўлса, билингки қўлингизда эски айфон турибди.
  2. Шу билан бирга, сиз қўлингиздаги айфон аппаратининг серия рақамини билмасангиз, бунинг учун www.iphoneox.info сайтига кириб, буни бепул хизмат ёрдамида аниқланг, Бу ерда кафолат муддатини, телефон аппарати статус ҳолатини ва ушбу қурилма ҳақидаги маълумотларни ҳам билиб олишингиз мумкин.

Apple-event-26

Агар сиз билиб-туриб, бирор танишдан ёки ишончли манбаадан айфон сотиб олаётган бўлсангиз, унда телефон аппаратини олишдан аввал «Созламалар -> iCloud хизмати»га кириб олдинги фойдаланувчининг Apple ID’сини ўчириб ташланг.

Қолаверса, iPhone’нинг эгаси томонидан ўрнатилган олдинги маълумотларни ўчириб ташлаш учун қуйидаги буйруқни беринг: Умумий -> Янгилаш (Reset) -> Барча контент ва созламаларни ўчириш.

Яна бир муҳим жиҳати бор: Apple носозлик учун қайтарилган айфонларни олиб, улардаги камчиликни бартараф қилиб, яна бозорга чиқаради. Бундай ҳолатда компания ушбу қурилмани оқ рангли қутида қайта бозорга чиқаради. Шунингдек, қутининг устки томонида  «Apple Certified» махсус тамғаси ҳам бўлиши керак.

Apple’нинг смартфон брендини тутишни орзу қилмайдиганлар камдан-кам топилади. Баъзилар, иқтисодий имконияти боис, бошқа фойдаланувчи тутган айфонни ҳам арзон нархда сотиб олишга тайёр. Нима бўлганда ҳам, ахир бу – айфон! Сиз янги бўладими, фойдаланилган бўладими, телефон аппарати харид қилишдан аввал қуйидаги тавсияларга ҳам амал қилинг.

Apple-iPhone-5s-16GB_7_7_enl

Айфонни сотиб олишдан аввал қуйидаги амалларни бажариб кўринг:

— «Ўчириш/ Ёқиш» тугмасини узоғроқ босиб, қурилмани ўчиринг. Бундай буйруқдан сўнг телефон аппарати ҳеч бир муаммосиз ўчиши керак;

—  Агар экранга ҳимоя плёнкаси тортилган бўлса, уни олинг. Боиси, экранда бирор тирналиш, доғ бўлса, бу плёнка уни бекитиб турган бўлиши мумкин;

— Корпус ёнидаги овозни бошқариш, товушни паст-баланд қилиш, блокировка қилиш тугмаларининг ишлашини текшириб кўринг. Улар осон босилиши ва буйруқни тезкор бажариши лозим;

—  «Home» тугмаси юмшоқ ва унча кучли бўлмаган зарб билан ишлаши керак;

— Агар имкон бўлса, харид олдидан ўзингиз билан ноутбукингизни олинг. Унда ITunes дастури ўрнатилган бўлса, уни сотиб олмоқчи бўлган iPhone телефонини ўзаро уланг. Уланиш жараёни осон ва муаммосиз амалга ошиши зарур;

— Қурилманинг овоз узатиш тизимини текшириб, айфоннинг рингтон мусиқаларини максимал баландликда эшитиб кўринг. Товуш тоза, баланд ва хиррилашларсиз бўлиши керак;

— Бирор бир айфон тутадиган танишингизга харид қилмоқчи бўлган қурилмадан қўнғироқ қилинг. Суҳбат овози баланд ва шовқиндан холи бўлиши мақсадга мувофиқ;

— Шу билан бирга, маълумотларни сақлаш ва қувватлаш портлари яхши ишлаши, кабел уланганда портда мустаҳкам ўрнашиши керак;

— Агар ёритиш имкони бўлса, телефоннинг аудио қулоқчин ўрнатиладиган портини ёритиб, унга разм солинг. Агар, қачондир қурилма сувга тушиб кетгандан сўнг қуритилиб, тузатилган бўлса, бу ердаги металл очариб қолган бўлади;

— Айфон қурилмасидаги компас иловасини очиб, унинг тўғри ишлашини текшириб кўринг;

—  Акселерометр фаолиятини текшириб кўринг. Бунинг учун экрандаги сурат аппарат ҳолати ўзгартирилиши билан мос йўналишга ағдарилиши зарур;

— WiFi ва Bluetooth модуллари тўғри ишлашига диққат қилинг. Улар бошқа тармоқ ва қурилмани қийналмасдан топиши керак. Шунингдек, қурилма ёқилиши заҳоти алоқа тармоғини тезда топиши керак. Wi-Fi’ни ҳам мазкур тармоқ мавжуд жойда синовдан ўтказишни маслаҳат берамиз.

— Экран пиксели, тасвирнинг аниқ-тиниқлигига диққат қилинг;

— Бирор қайд ёзиб, экрандаги кнопка ва клавишларнинг ишлашини текширинг. Баъзида маълум тугмачаларнинг ишламаслиги кузатилади;

— Экрандаги бирор файлни бармоғингиз билан босиб туриб, уни экран бўйлаб ҳаракатлантиринг. Бу орқали экран сенсорининг таъсирчанлик сифатини аниқлаш мумкин. Агар сиз белгилаб олган файл бирор жойда тушиб қолмаса, демак тач-скрин сифатли;

— Корпусга диққат қилиб, тирналиш, қирилиш, ранги ўчиш, синиш, дарз кетиш белгилари йўқлигига амин бўлинг.

— Шунингдек, экранга диққат қилинг ва атрофларидан клавишости чироқларининг таралмаётганига эътибор беринг;

— Фотокамера ва видео тасвирга олиш, камеранинг фокуслаш тизимини кўрикдан ўтказинг;

— Батареяни текширувдан ўтказиш учун алоқа овозини динамикдан чиқариб қўйиб суҳбат қуринг. Агар айфон аппаратидаги аккумулятор «ўлган» бўлса, унинг қуввати шу заҳотиёқ камайиб боради;

— Суҳбат чоғида экранни ўчириш датчигини текшириб кўринг. Бунинг учун суҳбат чоғида олд камеранинг чап томонидаги датчикка бармоғингизни босинг. Ана шунда экран чироғи ўчиши керак.

Шу билан бирга, унутманг – ижтимоий тармоқлар орқали ҳам сизга хорижликлар арзон айфон таклиф этаётган бўлса, уларни харид қилишга шошилманг. Айни кунда халқаро миқёсда бу турдаги товламачиликлар авж олган.

Доимо бозорингизни берсин!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан