Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Россия Скрипал иши бўйича "Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти"​га ўн учта савол йўллади
2.04.2018 09:43,  
3

Москва Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилотига "Скрипал иши" билан боғлиқ 13 та саволни йўллади, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот-хизмати.

Россия ташқи ишлар вазирлигини Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти техник котибиятига Лондон томонидан қандай маълумотлар тақдим этилгани, шунингдек, КҚТТ Британияда юз берган ҳодиса бўйича маҳаллий суриштирув ишлари қай тарзда олиб борилаётгани ҳақида маълумотларга эгалиги қизиқтирмоқда.

Бундан ташқари, Москвани ташкилот техник котибияти Ижроия қўмита(таркибига Россия давлати ҳам киради) билан Британия томонидан олинган маълумотларни ўртоқлашиш нияти бор-йўқлиги қизиқтирмоқда.

Россия томон шунингдек, ҳодиса жойига қандай экспертлар боришгани, намуналар таҳлили қайси лабораторияларда ўтказилиши ва далилларни тўплаш жараёни ташкилотнинг бош тамойилларига мувофиқ бўлганлиги борасида ҳам тушунтиришлар берилишини сўрамоқда.

"Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти" мажлиси 4 апрел куни бўлиб ўтади. У матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз,  Тўртинчи март куни Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни Британиянинг Солсбери шаҳри марказида ҳушсиз ҳолатда топишади. Британия ҳукуматига кўра, собиқ агент совет даврининг "Новичок" дастури доирасида ишлаб чиқарилган модда билан заҳарланган. 

Лондон ушбу жиноятга жавоб чораси тарзида 23 нафар россиялик дипломатларни чиқариб юборди. Британияни ЕИнинг 16 та давлати, шунингдек, АҚШ, Канада, Норвегия, Австралия, Молдавия, Албания, Македония ва Украиналар қўллаб-қувватлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан