Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда импорт маҳсулотлари учун божлар кескин пасайтирилиши режалаштирилмоқда
2.04.2018 09:48,  
5

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ва бож-тариф назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унда импорт маҳсулотлари учун божларни пасайтириш кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 1 майдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилаётган импорт  маҳсулотлари учун божхона божлари ставкалари ва аксиз солиғи ставкалари белгиланади.

2018 йил 1 июлгача Ўзбекистонда «Интеграцияланган тариф» интерактив ахборот платформасини жорий қилиш режалаштирилмоқда, у ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига реал вақт режимида бепул асосда барча турдаги маҳсулотларнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятини беради.

1 июлга қадар товарларни мамлакатга олиб киришда божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилиш борасида таклифлар ишлаб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан