Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг Жанубий вокзалига қайси йўналишдаги поездлар келиб тўхташи маълум қилинди
2.04.2018 13:54,  
197

"Ўзбекистон темир йўллари" Тошкент Жанубий вокзалидан қайси поездлар жўнатилиши ва кутиб олиниши ҳақида хабар берди, деб ёзади "Зарафшон" нашри.

Тошкент Жанубий вокзали ўз ишини жорий йилнинг 4 апрелидан бошлайди. Маълумотларга кўра, вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, бир кеча кундузда 20 000 нафар йўловчилар 19 поездларда кутиб олинади ва кузатилади.

Демак, Тошкент Жанубий вокзалидан қуйидаги йўналишлар бўйича поездлар жўнатилади ва кутиб олинади:

Тошкент — Урганч; Тошкент — Бухоро; Тошкент — Андижон; Тошкент — Қўнғирод; Тошкент — Термиз; Тошкент — Сариосиё; Андижон — Бухоро; 

Андижон — Урганч; Андижон — Термиз; Тошкент — Бухоро (шарқ); Тошкент — Термиз (Насаф); Тошкент — Андижон (O`zbekiston)

Шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлар:

Тошкент — Ходжикент; Тошкент — Ховос; Тошкент — Бекобод; Тошкент — Сирдарё; Тошкент — Гулистон

Тошкент Жанубий вокзали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ замонавий архитектура талаблари асосида тубдан рекострукция қилинди. Вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3 та перронга эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан